Косон туман тиббиёт бирлашмасида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахасислари билан онлайн кўрик ташкил этилди

Косон туман тиббиёт бирлашмасида, Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти профессорлари, малакали травматолог шифокорлари билан телемедицина орқали 14 нафар беморларга онлайн консультация, туман травматологлари билан фикр алмашилиб беморларга тўғри йўналиш берилди ва уларнинг узоқларини яқин қилиб ортиқча оворагарчиликлар олди олинди.