КОСОНДА «САЛОМАТЛИК САЙЛИ»

Кеча Деҳқонободдан (https://t.me/qashqadaryo_ssb/9914?single) қайтган тиббиёт карвонининг навбатдаги манзили бугун Косон бўлди. Туманда ўтказилган «Саломатлик сайли»да малакали мутахассислар томонидан 500 дан ортиқ беморга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган тиббий кўрикларда аҳоли вакиллари пойтахт ва вилоят марказидан келган ҳамда маҳаллий тор соҳа мутахассислари хизматидан баҳраманд бўлишди.

Асл саломатлик байрамига айланган бу каби тадбирлар тиббиётни халқимизга яқинлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тиббиёт карвони эртага Касби туманига йўл олади.