КОСОНДА НОЁБ ОПЕРАЦИЯ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Воҳамизда юқори технологияли операциялар серияси изчил давом эттирилмоқда. Қувонарлиси, шу пайтгача фақат хориж ёхуд пойтахтда бажарилган бундай мураккаб жараёнлар манзили энди босқичма-босқич туманларга кўчмоқда.

Косонда йўлга қўйилган йирик бўғимлар артроскопик операцияси фикримизнинг яққол далилидир.

Дастлабки амалиёт натижасида туманнинг Қуйи Оброн маҳалласида яшовчи 50 ёшли бемор Ғофур Бобомуродовнинг мушкули осон, узоғи яқин бўлди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши.