Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида Президентимиз қарор ва фармонлари ижроси, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, тиббий бригадалар фаолияти, скрининг ва профилактик кўриклар, стационар ва кундузги бўлимларда даволаш-ташхислаш ишлари ССВнинг амалдаги клиник протоколлари асосида олиб борилганлиги, электрон тизимда ишлаш, дорихона фаолияти, кадрлар таъминоти, қурилиш-таъмирлаш ва молиявий-хўжалик ишлари ҳолатларини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ айни пайтгача 6 та ҳудудда комплекс ўрганишлар олиб борди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳар бир ҳудудда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борада ўрганилган дастлабки ҳудуд – Косон туманида қандай амалий ишлар қилинди? Ишчи гуруҳ вакиллари бугун яна ҳудудда бўлиб, шу саволларга жавоб излашди. Вазият таҳлил этилиб, зарур тавсиялар берилди.