🦷 Япониянинг Киото ва Фукуи университетлари олимлари катта ёшли инсонларда янгидан тиш ўсиб чиқишини таъминловчи препарат яратди.
🔬 Мазкур ўзига хос восита организмдаги USAG-1 генини блокловчи антитана ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлайди. Чунки бу ген инсонлар ва сут эмизувчилар туркумига мансуб жонзотларда тиш ўсишини чеклайди.
🔎 Тадқитотчилар ушбу жараёнга тўсқинлик қилиш мақсадида USAG-1нинг танамиздаги бошқа генлар билан ўзаро таъсирини ўрганди.
💊 Шундан сўнг таҳлил натижалари асосида ана шу ўзаро таъсирни блоклашга хизмат қилувчи дори воситаси ишлаб чиқилди.
🗓 Янгилик муаллифлари 2024 йилда препаратни одамларда клиник синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.
‼️ Уларнинг фикрича, 2030 йилга бориб, инсоният сунъий тиш имплантларини қўйдириш эҳтиёжидан халос бўлиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.