КАСБИДАГИ ТИББИЙ КЎРИК ЖАРАЁНИДА 2 ТА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛИ ОПЕРАЦИЯ ҲАМ ЎТКАЗИЛДИ

Касби туманида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик асносида вилоят ва туман мутахассислари томонидан 2 та мураккаб юқори технологияли операция ўтказилди.

Ўт тош касаллигидан азият чееиб келган 37 ёшли аёл ва 20 ёшли қиз пойтахт ёки воҳа марказига бормасдан туриб, дардларидан фориғ бўлишди. Уларда Касбининг ўзида лапараскопик холецистэктомия деб номланган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ташкил этилди.

Қамаши маҳалласидаги 8-оилавий поликлиникада вилоят марказидан борган малакали мутахассислар ташкил этган тиббий кўрикда 393 нафар фуқаро иштирок этди. Уларнинг 252 нафарида турли касалликлар аниқланди. 218 нафар беморларга амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди, 5 нафарига туман, 28 нафарига вилоят, 1 нафарига республика муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди.