Ихтисослаштирилган марказлар вилоятдаги филиалларининг малакали тор соҳа мутахассислари Миришкор туманининг олис Ободон маҳалласида жойлашган 25-оилавий поликлиникада
чуқурлаштирилган тиббий курик ташкил этишди.
Жами 307 нафар аҳоли вакили иштирок этган тиббий кўрик давомида фуқаролар лаборатория, ЭКГ, УТТ текширувларидан ўтишди, терапевт, Лор мутахассиси, кардиолог, эндокринолог, невропатолог, жарроҳ, окулист, пульмонолог, уролог қабулида бўлишиб, зарур тавсияларни олишди.
Тиббий кўрик хулосалари асосида беморлардан 136 нафари амбулатор, 19 нафари стационар даволанишга йўналтирилди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.