Ислоҳотлар натижаси ҳар бир инсон, ҳар бир оила ва маҳалла ҳаётида яққол сезилиши керак

Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойлардаги бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 24-25 октябрь кунлари вилоятимизда бўлди.

Ташриф давомида халқни рози қилиш борасида қилинаётган ишларни ҳамма сезиши, бунинг учун жойлардаги раҳбар ва масъуллар ҳам виждонан меҳнат қилиши таъкидланди.

Шу мақсадда, вилоят ҳокими Муротжон Азимов Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб,  шифокорлар, беморлар ва уларнинг яқинларига яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Аҳоли билан мулоқот қилиб, улрнинг муаммоларига ечим излади.