Интернет ва инсон

❓Интернет, хусусан, ижтимоий тармоқларда ҳар куни дуч келадиган негатив оқим руҳий саломатликка қанчалик салбий таъсир қилишини биласизми?

⚠️ Зўравонлик саҳналари, нохуш воқеалар, жанжал ва зиддиятларга тўла хабарларни мунтазам ўқиш стресс ҳолатини юзага келтириши тадқиқотларда исботланган. Аксинча, ижобий ва муваффақиятлар сари руҳлантирадиган материаллар ижобий таъсир кўрсатади.

❤️ Шундай экан, ахборот излашда, танлашда ва тарқатишда буни доимо инобатга олинг!