🦠 Ҳозир COVID-19 инсоният учун глобал таҳдид эмас. Пандемия бекор қилинганидан буён 9 ой ўтди. Аммо ҳали ҳам вирус мутацияга учрашда давом этяпти. Ачинарли жиҳати, инфекцияни юқтириш ва ўлим ҳолатлари яна кўпаймоқда.
📈 Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, поёнига етган 2023 йилнинг декабрь ойида коронавирус ташхиси қўйилганлар сони сезиларли даражада ошган.
📌 Буни Янги йил байрами арафасида савдо расталари, томошагоҳ ва бошқа жамоат жойлари нисбатан гавжум бўлгани ҳамда «омикрон» штаммининг янги JN.1 варианти кенг тарқала бошлагани билан изоҳлаш мумкин.
📊 Мисол учун, декабрь ойида COVID-19 оқибатида қарийб 10 000 нафар киши ҳаётдан кўз юмган, инфекция туфайли госпитализация қилинганлар сони ноябрь ойига нисбатан 42 фоиз, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар эса 62 фоизга ошган.
📍Ўсиш динамикаси кузатилаётган ҳудудлар орасида Европа ва Америка минтақасида жойлашган давлатлар етакчи.
▶️ ЖССТ раҳбари ушбу эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, коронавирусга қарши эҳтиёт чораларини изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.