🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида келтирилишича, жорий йил 3-30 апрель кунлари дунё бўйича 2,8 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Уларнинг 17 минг нафардан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
📉 Таҳлилларга кўра, ўтган тўрт ҳафта ичида касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги 28 кунга нисбатан 17 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 30 фоизга камайган.
📌 Ушбу даврда энг кўп бемор рўйхатга олинган мамлакатлар:
🇺🇸 АҚШ — 392 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 330 минг,
🇯🇵 Япония — 251 минг,
🇮🇳 Ҳиндистон — 222 минг,
🇫🇷 Франция — 197 минг нафар.
📌 Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:
🇺🇸 АҚШ — 5263,
🇧🇷 Бразилия — 1255,
🇷🇺 Россия — 993 нафар.
‼️ Эслатиб ўтамиз, пандемия бошлангандан шу кунгача Ер юзида 765 миллион нафардан зиёд кишига COVID-19 ташхиси қўйилиб, улардан 7 миллион нафарга яқини вафот этди.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.