📌 Мутахассислар Тинч океани марказидаги катта массага эга сув ҳарорати билан боғлиқ Эль-Ниньо ҳодисаси дунё иқлимининг “мотори” эканини таъкидлайди.
☀️ Чунки бу феномен Тинч океани сирт ҳароратининг 3 °C дан кўпроқ ошишини англатиб, кучли қурғоқчилик, сув тошқинлари, ёғингарчилик ва аномал иссиқликка сабаб бўлади.
📆 Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023-2024 йилларда вирусли тропик касалликлар авж олишини прогноз қилиш асносида аллақачон бу хавфга тайёргарликни бошлаб юборган.
📈 ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, денге ва чикунгунья иситмалари ҳамда Зика вируси билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кутилмоқда. Бу хасталикларнинг барчаси одамларга чивинлар чақиши орқали юқиши кузатилади.
📊 “Сўнгги ўн йилликда дунё бўйлаб денге иситмасига чалиниш ҳолатлари кескин ошди, — дейди Т. Гебрейесус. — Айниқса Шимолий ва Жанубий Америкада ўтган йили 2,8 миллион ҳолат қайд этилган ва беморлардан 1280 нафари ҳаётдан кўз юмган”.
❗️ЖССТ таҳлилида келтирилишича, 2016 йили Эль-Ниньо билан боғлиқ табиий офатлар 30 та мамлакатда 60 миллионга яқин инсонга зиён етказган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.