Деҳқонободда «Саломатлик сайли» бўлиб ўтди

ДЕҲҚОНОБОДДАГИ «САЛОМАТЛИК САЙЛИ»ДА ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТГАНЛАР СОНИ 500 ДАН ОШДИ

Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан вилоятимизда «Саломатлик сайиллари» ойлиги ташкил этилмоқда. Мазкур ойлик давомида аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Деҳқонобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган худди шундай тадбир давомида жами 532 нафар бемор пойтахт, вилоят маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди. Касаллик асорат қолдирган ва муолажага муҳтож беморлар даволанишга йўналтирилди.