Дерматовенерология ва косметология марказида тери ҳужайраларини кўчириб ўтказиш бўйича 177 та амалиёт ўтказилди

Бобур Тоиров,
тиббиёт фанлари доктори,
марказ бўлим мудири:

— Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида илғор амалиётлар жорий этилган.

Айни пайтда шифохонамизда қуйидаги инновацион технологик даволаш усулларидан фойдаланилмоқда:

лазер технологиялари ёрдамида бартараф этиладиган терининг ҳуснбузар, чандиқли, туғма қон-томир касалликлари;

пигментациялар;

татуажларни йўқотиш;

‍♀️ витилигони даволашда меланоцитар аутотрансплантация;

‍♂️ трихологияда соч кўчириб ўтказиш операциялари шулар жумласидан.

✅ Хусусан, ўтган йили 61 нафар беморда соч толаларини кўчириб ўтказиш муолажаси олиб борилди (2021 йилда 14 нафар эди).

Тери пигментацияси бузилиши билан хасталанган 177 нафар кишида меланоцит ҳужайраларини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди ва бу борадаги кўрсаткичлар ундан аввалги йилга нисбатан 140 тага кўпайди.

Марказнинг пластик жарроҳлик бўлимида эса юздаги қуйидаги эстетик операциялар:

отопластика;
ринопластика;
блефаропластика;
юз-жағ соҳасидаги туғма ва орттирилган нуқсонларни бартараф этиш;
танадаги эстетик етишмовчиликларни тузатиш;
юз ажинларини кетказиш;
қулоқ супрасининг туғма ва орттирилган нуқсонларини аутотрансплантат ва тери кўчириб ўтказиш билан тиклаш;
шалпангқулоқлик ва қулоқ деформацияларини тўғрилаш;
юқори лабдаги туғма нуқсонларни бартараф қилиш;
уранопластика;
юқори қовоқлар туғма птози;
ринофима касаллиги;
макро ва микрогнатияда юқори жағ ва пастки жағ остеотомияси;
абдоминопластика каби қатор ноёб амалиётлар ўтказиб келинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.