ДЕНОВЛИКЛАР ТИББИЙ КЎРИКЛАРДАН МАМНУН

Касби туманида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар малакали тиббиётнинг халқимизга янада яқинлаштириришда муҳим аҳамият касб этди. Бундай тадбирлар Денов маҳалласидаги 9-оилавий поликлиникада давом этди.

Кўрикда иштирок этган 432 нафар деновликларнинг 298 нафарида вилоят ва туман марказидан борган малакали шифокорлар томонидан турли хил касалликлар аниқланиб, зарур тавсиялар берилди. Аксарияти учун амбулатор шароитда даволаниш ташкил этилиб, айрим беморларнинг туман ва вилоят шифохоналарига ётқизиш чоралари кўрилди. Шунингдек, уйда ётиб қолган беморлар ҳолидан ҳам хабар олинди.