ССВ, Қашқадарё вилоят хокимлиги ташаббуси билан, вилоят ССБ ва Онкология шифохонаси томонидан (01.02.23 дан 19.02.23 гача) 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёллар орасида сут бези касалликларини олдини олиш мақсадида Қарши тумани ҳудудида бепул маммография текшируви ўтказилади
Паспорт (ёки копияси) билан келишингизни сўраймиз! Текширув мутлақо бепул!!!
Текширув натижалари Республика Онкология маркази етакчи мутахассислари хамда, Қашқадарё вилоят рентгенолог шифокори Зиёдуллаева Гулҳаё тасдиқлаганларидан кейин ОНЛАЙН берилади.
📍Манзил: Қарши туман Бешкент шахарчаси Кўп тармоқли марказий поликлиникаси.
Бундай текширувлар вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)лари бўйлаб белгиланган график асосида ташкил қилинади.