Туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган йиғилишда қамашилик тиббиёт ходимлари билан мулоқот ўтказилди. Муаммолар тингланди, уларнинг ечими муҳокома қилинди. Хусусан, Қамашида юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйиш, МРТ ўрнатиш, туғруқхона учун янги бино қуриш, марказий шифохона бўлимларини замонавий тиббий ускуналар билан таъминлаш, кадрлар таъминотини яхшилаш сингари бир қатор масалалар таҳлил қилинди. Булар юзасидан туман ҳокими ва бошқа масъуллар билан ҳам музокоралар олиб борилди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари туман марказий шифохонаси ва бирламчи бўғин муассасаларида комплекс ўрганиш тадбирларини ташкил этишди.