Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобир Тешаевнинг байрам табриги!

Қадрли аёллар, азиз онахонлар, муҳтарама опа-сингиллар!

Янгиланиш ва яшариш фаслининг энг гўзал айёми – 8 март муборак бўлсин!

Баҳорнинг илк байрами бежизга Сиз – азизлар билан боғланмаган. Зеро Аёл латофати баҳор гулларидай нозик, мўъжизакор ва бетакрордир.

Бугун жамиятимизнинг ҳеч бир жабҳасини, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасини асло Сизларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳар бирингизнинг ўрнингиз бўлакча, фидокорона меҳнатингизни элимиз жуда қадрлайди ва шарафлайди.

Президентимиз Табригида қайд этилганидек: «Биз сизларни энг аввало фидойилик тимсоли деб биламиз. Меҳридарё қалбингиз, ақл-заковатингиз, севги ва садоқатингиз учун сизлардан бир умр қарздормиз».

Қўлларингиз дард кўрмасин! Эл дуосини олишдан чарчаманг! Ҳамиша баҳордай яшнаб юринг, азизларим!