Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида Қамаши туманидаги комплекс ўрганишлар якунлари муҳокома этилди.

Дастлаб Қарши тумани тиббиёт бирлашмасидаги ўрганишлар бўйича белгиланган йўл харитаси асосида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тингланди.

Сўнг Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаларидаги оилавий поликлиникалардан тортиб КТМП ва стационар тизим фаолиятигача – барчаси бирма-бир таҳлил этилди.

Ютуқлар эътироф этилди, камчиликларни тузатиш бўйича тавсиялар берилди. Қайд этилишича, афсуски, туманда бирламчи бўғин, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ихтисослаштирилган тиббий хизмат, рақамлаштириш, санитария-эпидемиологик осойишталик сингари бир қатор масалаларда бир талай муаммолар йиғилиб қолган. Шу боис бу борада масъулиятсизликка йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Йиғилишда мазкур муаммоларни ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.