Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида қон томир ва кўкрак қафаси жарроҳлиги бўлими негизида республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази вилоят филиали очилди

Марказ директори, академик Шавкат Каримов янги филиал фаолияти билан яқиндан танишиб, ўз тавсияларини берди.

Энди бу йўналишда оғир беморларда мураккаб юқори технологияли кўплаб жарроҳлик амалиётлари вилоятнинг ўзида бажарилади.