Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси янги йилни яхши янгилик билан бошлади

Марказнинг ўз маблағи ҳисобидан 18 ўринли реанимация бўлимига қўшимча 10 та янги замонавий кардиомонитор келтирилди. Бир вақтнинг ўзида юрак уриши, қон босими, ҳарорат, сатурация сингари муҳим кўрсаткичларни назорат қилиш имконини берадиган бу ускуналар беморлар учун қўшиимча қулайликлар яратди.

Бу орқали бўлимдаги мазкур турдаги тиббий ускуналар сони 20 тага етказилди.