Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Меҳрли қўллар” имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ташаббуси билан туғма юрак нуқсони бор бўлган бемор болаларда тиббий кўрик ўтказилмоқда.

Айни пайтда мазкур клиниканинг малакали мутахассислари – кардиохирургия бўлими мудири Нодир Ибрагимов ва тиббий радиология бўлими мудири Азимжон Мадумаров томонидан кўриклар ташкил этилмоқда.

Икки кун давом этадиган тадбир давомида сараланган беморларда клиникада бепул операциялар ўтказилиши кўзда тутилган.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.