Вилоятимиз шаҳар ва туманларида малакали мутахассислар иштирокидаги сайёр тиббий кўриклар давом этмоқда

Хусусан, Китоб тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 11-, Шаҳрисабз тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 37-, Косон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 20-оилавий поликлиникаларда, шунингдек, Нишон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада ўтказилган шундай самарали тадбирлар ҳудуд аҳли учун катта қулайлик бўлди.

Тиббий кўриклар давомида аниқланган беморларнинг бир қисмига тегишли маслаҳатлар берилиб, амбулатор даволаниш тавсия этилди, белгиланган тартибда дори-дармонлар билан таъминланди.

Стационар даволанишга муҳтож деб топилганларга туман шифохоналарига йўлланмалар берилди. Шунингдек, кўриклар давомида соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик бўйича тарғибот тадбирлари ҳам ташкил этилди.