Марказ бўлимларига пуллик хизмат маблағлари ҳисобидан харид қилинган жами 70 та компьютер жамланмаси ва принтер топширилди. Бу билан шифо масканидаги компьютерлар сони 120 тага етказилди. Яратилган бу имкониятлар тиббий хизмат сифатини оширишда, тиббиёт ходимлари ва беморлар учун қулайликлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Компьютерларни топшириш маросимида доимий изланиш, IT технологияларини мукаммал ўзлаштириш, замонавий тиббий ускуналар билан ишлаш бўйича зарур малакаларга эга бўлиш, тил ўрганиш ходимлар олдида турган энг муҳим вазифалар эканлиги алоҳида таъкидланди. Бу борада зарур барча шароитлар яратилиши, хусусан, шифо масканининг ўзида бепул инглиз ва немис тилини ўргатиш курслари ташкил этилиши маълум қилинди.