Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев Қарши шаҳридаги вилоят 2-ихтисослаштирилган мактаб- интернати ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклаб, «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» мавзусида Мустақиллик дарсини ўтди.
Дарсда мустақилликнинг ўтган 31 йили давомида қўлга киритилган улкан ютуқлар, Ватанимиз озодлиги ва ободлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар, барча соҳаларда, хусусан, тиббиётда «Инсон қадри учун!» шиори остида олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари хусусида батафсил сўз юритилди. Шунингдек, Бобур Тешаев юртимизда ёшлар учун яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини алоҳида қайд этди.
Бошқарма бошлиғининг дарси ўқувчи-ёшлар учун катта мотивация берди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.