Санаторий 1986 йилда очилган бўлиб, дастлаб 125 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда 60 та ўрин сақланиб қолган. Бинолар бир неча йилдан буён таъмирланмаган, тиббий хизмат учун шароитлар етарли эмас.
Вилоятнинг баҳаво ва сўлим ҳудудида жойлашган бу сиҳатгоҳни сурункали касалликлари ва ногиронлиги бўлган болаларни тиббий реабилитация қилиш марказига айлантириш чоралари кўрилмоқда.
Бошқарма бошлиғи бу ерда мавжуд муаммоларни ўрганар экан, бу борадаги ишларни жадаллаштириш, муассаса ҳудудини ободонлаштириш, бемор болажонлар учун зарур замонавий шароитларни яратиш бўйича мутасаддилар билан кенгашди, зарур таклифлар тайёрлаш зарурлигини қайд этди.