Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Швейцария, Германия ва Россиянинг нуфузли клиникаларидан келган малакали шифокорлар юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ўтказишмоқда.
Дастлабки кунда тиббиёт фанлари докторлари – швейцариялик юрак-қон томир жарроҳлиги профессори Пол Роберт Фогт, германиялик Андре Рюффер, шунингдек, россиялик малакали педиатр, анестезиолог, реаниматолог Николай Пилюгов томонидан 3 нафар болада мураккаб кардиологик операциялар муваффақиятли тарзда ташкил этилди.
Мазкур амалиётлар марказда жорий йилда фаолияти йўлга қўйилган болалар кардиожарроҳлиги бўлими мутахассислари учун маҳорат дарси сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга сазовордир.
Хорижлик мутахассислар иштирокидаги операциялар 26 октябргача давом этиши кўзда тутилган.