Болалар йилда неча марта шамолласа, хавф гуруҳига киради?

Динора Дўстмуҳаммедова,
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи:

📌 — Инсон организми турли касалликларга қарши самарали курашиши учун унинг иммунитети мустаҳкам бўлиши лозим. Одатда у ҳақида кўпчиликда бир хил фикр мавжуд. Яъни иммунитет тананинг ҳимоя тизими.

🦠 Дарҳақиқат, тананинг ушбу ҳимоя қобилияти инфекцион касаллик қўзғатувчилари (бактерия, вирус, риккетсия), турли токсинлар, мутацияга учраган онкологик ҳужайралар, турли паразитларга (аскарида, эхинококкоз) қарши курашади.

🤰🏻У гўдакларда она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган болажонларда эса иммунитет она сути орқали ўтади.

✅ Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар чақалоқ танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади.

💉 Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади.

😷 3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради.

🩺 Бундай кичкинтойлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва мутахассис тавсияси асосида керакли муолажаларни олиши зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.