🫀 Аорта — инсон танасидаги энг йирик артерия. У орқали барча аъзолар ва тўқималарга қон етиб боради. Шу боис аортанинг кенгайиши ёки ёрилиши ҳаёт учун хавфли. Бундай вазиятда унинг зарарланган қисмига протез ўрнатилиши зарур.
🕯 Айниқса, бу муҳим артериянинг юрак билан туташган қисми заиф. Чунки бу нуқтадан қон жуда катта босим билан ўтади. Шу боис кардиожарроҳликда юқори сифатли ва чидамли имплантларга эҳтиёж катта.
➡️ Россиянинг И.М.Сеченов номидаги тиббиёт университети юрак-қон томир жарроҳлиги клиникаси олимлари шундай протезни яратишга муваффақ бўлди.
🔴 Янги имплант олдинги муқобилларига нисбатан кўпроқ чидамли. Бу эса унинг фойдаланиш муддатини оширади. Протезнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у аорта томирининг ички тузилиши билан бир хил, қон оқимининг табиий ҳаракатини таъминлайди.
🔛 Қолаверса, янги маҳсулотни тайёрлашда ишлатилган махсус материал унинг юзасида бактериялар кўпайиши ва тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.
➡️ Бундан ташқари, имплантни операция чоғида ўрнатиш осон. Бу эса жарроҳлик амалиётини одатдагидан анча тезроқ бажариш имконини беради.
📈 Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сунъий мослама 1 миллиард юрак уришига бардош беради. Бу инсоннинг 25 йиллик умрига тенг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.