Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қон томир жарроҳлиги бўлимида навбатдаги миниинвазив юқори технологияли жаароҳлик амалиёти бажарилди.
Мубораклик 66 ёшли А.Б. ҳамда чироқчилик 25 ёшли З.Р. иккала оёқ варикоз касаллигидан азият чекиб келишган. Аммо операция қилдиришдан чўчиб юришган.
Бўлимда наркозсиз, терини кесмасдан, деярли жароҳатсиз, вена орқали лазерда бажарилган миниинвазив операция орқали қон томирларининг кенгайган қисмлари йўқ қилинди. Беморлар операция столидан ўз оёқлари билан юриб, уйларига кетишди.
“Эндовеноз лазер облитерация” деб ном олган мазкур операция мазкур бўлим бошлиғи Сарвар Абдураҳмонов ҳамда академик В.Воҳидов номли ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассиси Абдулла Мадрайимов томонидан бажарилди.