Белоруссиянинг Витебск вилояти делегацияси Қашқадарёда

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Белоруссиянинг Витебск вилоят ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Никитина Анжелика Александровна бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мулоқот давомида иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, туризм, IT ва спорт соҳаларида музокаралар олиб борилиб, айниқса, онкология, болалар хирургияси, трансплантология ва эндокринология йўналишларида самарали ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Маълумки, кеча Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ҳам оналар ва гўдаклар ўлимини олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Делегация аъзолари бугун Қарши шаҳридаги Она ва бола маркази, Кардиология ва Онкология марказларида ҳам бўлишади.

Маълумот учун, Витебск вилояти ижроя қўмитаси раиси (ҳокими) А.М.Субботин бошчилигидаги делегация 2022 йил ҳам воҳамизга келган эди.