Беларуснинг Витебск вилоят ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Никитина Анжелика Александровна бошчилигидаги делегация аъзолари вилоятимизнинг бир қатор тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишдилар

Делегациянинг вилоят ҳокими Муротжон Азимов мулоқоти давомида, хусусан, онкология, болалар хирургияси, трансплантология ва эндокринология йўналишларида самарали ҳамкорлик қилишга келишиб олинган эди.

Делегация аъзолари мазкур келишувлар доирасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишдилар, бу ердаги мутахассислар билан фикр алмашдилар.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.